Андижон вилояти Избоскан туманида 14 июль куни уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, соат 12:52 да Даминбой чек МФЙ Навниҳол кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида туман фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган. Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 13:01 да етиб бориб, ёнғин соат 13:06 да қуршаб олинган ва соат 13:50 да ўчирилган.
Ёнғин сабабли уйнинг 90 квадарат метр майдонида шифт, том қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва халок бўлганлар йўқ.
Аввалроқ Самарқандда бир-бирига туташ 5 та уйда ёнғин содир бўлганди. Шунингдек, Жиззахдаги уйларнинг бирида оғилхона ёниб кетган.



