АҚШ Россияга қарши санкцияларни юмшатди

АҚШ молия вазирлиги Россияга қарши бир қатор санкцияларни юмшатди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Вазирликка кўра, Россия томони билан ўғитлар, озиқ-овқат, уруғ, дори-дармон ва тиббий асбоб-ускуналар билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш мумкин. Шуниндгек, қуйидаги транзакцияларга рухсат берилган:

  • Қишлоқ хўжалиги товарлар ва ускуналари, дори-дармонлар, тиббий маҳсулотлар, улар учун эҳтиёт қисмлар ва аксессуарлар ишлаб чиқариш, сотиш ёки ташиш;
  • COVID-19’нинг олдини олиш, ташхислаш ёки даволаш;
  • Клиник синовлар ва бошқа тиббий тадқиқотларни давом эттириш.

Бундан ташқари, АҚШ «Газпром»нинг Германиядаги собиқ шўъба корхонаси, «Gazprom Germania GmbH» ва «Альфа-банк»нинг Қозоғистондаги шўъба корхонасини санкциялардан чиқарган.

Аввалроқ АҚШ Ўзбекистонни санкцияланган товарлар олиб ўтиладиган давлатлар рўйхатига киритганди. Шунингдек, Россия Байденнинг рафиқаси ва қизига қарши санкция жорий қилганди.

Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади