Британия бош вазири лавозими учун сайловнинг иккинчи тури якунланди
Унда кимлар етакчи экани маълум қилинди
Буюк Британияда 14 июль, пайшанба куни бош вазир лавозими учун сайловларнинг иккинчи босқичи якунланди. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.

Сайловнинг навбатдаги босқичига жами беш нафар номзод ўтган. Молия вазирлигининг собиқ раҳбари Риши Сунак 101 овоз билан етакчилик қилган. Буюк Британиянинг собиқ мудофаа вазири Пенни Мордонт 83 овоз билан иккинчи ўринни қайд этган. Учинчи ўринни 64 овоз олган ташқи ишлар вазири Лиз Трусс эгаллаган.
Собиқ тенглик вазири Кеми Баденок ва Жамоатлар палатасининг ташқи ишлар бўйича танлов қўмитаси раиси Том Тугендхат мос равишда 49 ва 32 овоз олган. Қироллик Бош прокурори Суэлла Брейвермен сайловда мағлуб бўлган.
Аввалроқ Буюк Британияда бош вазир лавозимига номзодлар номи эълон қилиниб, улар ҳақида маълумот берилганди.