Энергетика вазирлиги газ қуйиш шохобчаларида нархлар ошганига муносабат билдирди

Энергетика вазирлиги ижтимоий тармоқларда газ қуйиш шохобчаларида нархларининг ошиши ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 июлда қабул қилинган 387-сонли қарорига кўра, газ қуйиш шохобчалари учун маҳсулотларни сотиш нархлари ошмаган ва бир хил даражада сақланиб қолган. (Ушбу қарор билан ВМнинг 2022 йил 30 июндаги 348-сонли қарори бекор қилинган).

Шу муносабат билан АГТКШларида автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш учун ишлатиладиган метан нархини оширишнинг объектив сабаблари йўқ.

«Бироқ, эслатиб ўтамизки, Энергетика вазирлиги ва бошқа давлат ташкилотлари АГТКШларнинг нарх сиёсатига таъсир кўрсатиш имкониятига эга эмас, чунки АГТКШлар бозор шароитида фаолият юритади ва талаб ва таклифга қараб нархларни ўзлари шакллантиради», дейилган муносабатда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 1 июндан бензин нархи оширилиши ҳақида хабарлар тарқалган ва «Ўзбекнефтгаз» ахборот хизмати ушбу маълумотларни рад этган эди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди