Instagram’да блогерлар учун янги хизмат ишга тушди

Instagram раҳбари Адам Моссери ижтимоий тармоқда пулли обуналар ишга тушишини маълум қилди. Бу ҳақда «GSM Arena» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Блогерлар уларни ўз обуначиларига таклиф қилиши ва бу орқали пул топиши мумкин бўлади. Бунинг учун «Subscribers» дастурида рўйхатдан ўтиш керак. Шундан сўнг улар обуначиларидан эксклюзив контентни кўриш учун ойлик тўловни олади. Блогерлар мухлислар билан мулоқот қилиш учун эксклюзив чатлар ҳам ўтказиши мумкин. Чатда 30 тагача обуначи иштирок этади.

Бундан ташқари, баъзи видео ва фотосуратларни фақат обуначилар учун нашр қилиш мумкин. Бу хизмат постлар, сторислар ва жонли эфирга тааллуқлидир. Блогерлар бунинг учун 0.99 дан 99.99 долларгача пул сўраши мумкин.

Аввалроқ Instagram профиллар тармоғига учтагача постни маҳкамлаш функцияси ишга тушганди. Шунингдек, Telegram’да янги реакциялар пайдо бўлиши маълум қилинганди.

«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади