Иссиқ ҳаво қайтмоқда: дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистон ҳудуди бўйича дам олиш кунлари ҳароратнинг аста-секин кўтарилиши давом этади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

15–16 июль кунлари республика бўйича ҳаво ҳарорати 36–41 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 42–43 даражагача бўлади. Якшанба куни иссиқнинг ошиб бориши давом этади, шу куни термометр устуни баъзи жойларда 40–43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 45 даража иссиқгача кўтарилади.

Иссиқ ҳаво кириб келиши шамолнинг кучайиши билан қайд этилади. 15–16 июль кунлари республиканинг шимолий ҳудудларида, шунингдек, Бухоро ва Навоий вилоятларининг чўл ҳудудларида, якшанба куни эса республика бўйича баъзи жойларда шамол чанг-тўзонлар билан 15–20 метр секундгача кучайиши кузатилади. 17 июлда айрим жойларда шамол 22–25 метр секундгача кучайиши мумкин.

Авалроқ «Ўзгидромет» хизмати синоптиклар ҳақиқий ҳарорат қийматларини яшираётгани, кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 47–50 даражага етиши, маиший техника ускуналарида 60 даража ва ундан юқори қийматлар кўрсатилаётгани айтилган хабарлар юзасидан тушунтириш берганди.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди