Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси 1 августгача узайтирилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси 1 августгача узайтирилгани маълум қилинди.

Фото: «Bugun.uz»

Ушбу таклифни депутат Жаҳонгир Ширинов билдирган. Бунга сабаб сифатида ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича кўплаб таклифлар келиб тушаётгани кўрсатилган. Депутатлар юқоридаги таклифни қўллаб-қувватлаган.

Шунингдек, Конституциявий комиссия раиси, Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов бундан олдинги узайтириш — 5 июлдан 15 июлгача бўлган муддатни хорижлик айрим экспертлар Қорақалпоғистон воқеалари билан боғлагани, аммо бу ўринсиз бўлиб, лойиҳа муҳокамаси муддати чўзилишига сабаб келиб тушаётган таклифларнинг кўплиги эканини билдирди.

У, бундан ташқари, мамлакатда бўлиб ўтаётган сиёсий жараёнга Ўзбекистон ичкарисидан кўра ташқаридан қизиқиш кўпроқ билдирилаётганини айтди.

Маълумот учун, жараёнда 60 дан ортиқ модда ва 200 дан ортиқ нормага ўзгартириш киритиш кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Нукус шаҳрида 1 июль куни бир гуруҳ шахслар Қорақалпоғистоннинг давлат бошқаруви органларини эгаллашга уринишда ифодаланган ғайриқонуний ҳаракатларни содир этганди. Жўқорғи Кенгес тартибсизликлар ташкилотчилари ҳокимият вакилларининг қонуний талабаларига бўйсунмай, республика фуқароларини маъмурий бинолар олдидаги майдонга йиғганини маълум қилганди.

Кейинчалик 2 июль куни Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрига етиб бориб, Жўқорғи Кенгес депутатлари, Қорақалпоғистон фахрийлари ва фаоллари билан учрашув ўтказган. Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш муҳокамаси ҳали давом этаётганини инобатга олиб ҳамда Қорақалпоғистон аҳолиси билдираётган фикр ва мулоҳазаларни ўрганган ҳолда Президент «Ўзбекистон Конституциясининг 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарур», — дея таъкидлаган.

Шундан сўнг Қорақалпоғистон аҳолисига Конституциядаги тегишли моддалар ўзгаришсиз қолдирилгани ҳақида хабар берилган.

Наманганда «Қизил китоб»га киритилган балиқлар овлангани аниқланди
Жамият19:36 | 10.8.22
Наманганда «Қизил китоб»га киритилган балиқлар овлангани аниқланди
Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди
Жамият19:17 | 10.8.22
Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди
Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Жаҳон19:01 | 10.8.22
Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Жамият18:40 | 10.8.22
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Жамият18:18 | 10.8.22
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
Жамият17:53 | 10.8.22
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди