Ўзбекистон–Ироқ ўйинида журналист калтаклангани бўйича жиноят иши қўзғатилди

Осиё кубоги доирасидаги Ўзбекистон–Ироқ ўйинида журналист ички ишлар ходимлари томонидан калтаклангани айтилган. Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан баёнот берганди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Фото: Facebook

Қайд этилишича, 2022 йил 11 июнь куни Тошкент шаҳридаги «Пахтакор» стадионида футбол бўйича U-23 Осиё кубоги чорак финали доирасида Ўзбекистон–Ироқ ўйинини ёритишга борган «Sevimli» телеканали мухбири ва тасвирчиси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида келиб чиққан ҳолати ўрганилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 206-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган. Терговнинг бориши устидан Бош прокуратура томонидан алоҳида назорат ўрнатилган.

Аввалроқ Ўзбекистон–Ироқ учрашувида фотомухбир яралангани ҳақида хабар берилган. Шунингдек, у «Bugun.uz»га ҳолат юзасидан маълумот бергани маълум қилинган.

АҚШ Россиянинг ядровий қуролини кузатишни кучайтирди
Жаҳон15:41 | 28.9.22
АҚШ Россиянинг ядровий қуролини кузатишни кучайтирди
Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
Жамият, Тошкент ш.15:08 | 28.9.22
Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди