Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди — фото

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг Самарқандга ташрифи Ислом Каримов мақбараси зиёратидан бошланди. У давлат раҳбари ҳамроҳлигида мажмуага бориб, Биринчи Президент қабрига гул қўйди. Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, бу халқимизга бўлган ҳурмат, қардошларга хос оқибат ифодаси бўлган. Туркманистонлик меҳмонлар Мирзо Улуғбек музей-мажмуасини бориб кўрган. Ушбу мажмуа буюк олим қурдирган расадхона ёнида ташкил этилган. Музей икки зал ва олти бўлимдан иборат. Ундан Мирзо Улуғбек даврига оид юздан зиёд ашёлар, китоблар, қўлёзмалар, асл нусхадаги квадрант асбоби ўрин олган. Унинг нодир расадхонаси, юксак илму заковати меҳмонларда катта таассурот қолдирган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари Амир Темур мақбарасини ҳам зиёрат қилган. Унингруҳига Қуръон тиловат қилинган.

Меҳмонларга буюк Соҳибқироннинг ҳаёти, саркардалик маҳорати, улкан давлати ҳақида сўзлаб берилган. Маълумки, Амир Темур ўзи идора қилган ўлкаларда илм, маданият, савдо ва ҳунармандчиликни ривожлантирган, мустаҳкам обидалар қурдирган. Хусусан, ҳозирги Марказий Осиё давлатларида Соҳибқирон бобомизнинг мероси алоҳида қадрланади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбарлари Регистон мажмуасига ташриф буюрган. Мажмуадаги уч муҳташам обида — Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасаларининг тарихи ҳақида сўзлаб берилган. Халқимизнинг меъморчилик анъаналари, мақбаралардаги нақшлар ва улардаги маънолар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотган. Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов шу ерда эсдалик учун суратга тушган.

Аввалроқ Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов давлат ташрифининг иккинчи кунида Самарқанд шаҳрига боргани хабар берилганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди