Ўзбекистон ва Туркманистон туризм бўйича ҳамкорлик битимини имзолади

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг 14 июль куни Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида Ўзбекистон ва Туркманистон ҳукуматлари ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.

Фото: «Dаryo»

Мазкур битим кучга кирган кундан бошлаб бундан аввалгилари, яъни 1996 йил 16 январдаги Ўзбекистон  ҳукумати ва Туркманистон ҳукумати ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим ва 2009 йил 25 февралдаги «Ўзбектуризм» миллий компанияси ва Туркманистон туризм ва спорт бўйича давлат қўмитаси ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим ўз кучини йўқотади.

Ҳужжатда томонлар «Буюк ипак йўли», «Бир саёҳат — бутун минтақа» ва бошқа қўшма туристик маршрутлар ҳамда брендларни илгари суришга қаратилган халқаро конференциялар, форумлар, семинарлар ва кўргазмалар ташкил этиш ҳамда оммавий ахборот воситаларида нашрлар чоп этиш белгиланган.

Битим оммавий ахборот воситаларида реклама компанияларини ўтказиш, таништирув саёҳатлари ва кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда туризм соҳаси вакиллари учун малака оширишларни ташкил этиш, маълумотлар алмашиниш, мавжуд комби (қўшма) туристик йўналишларни янада ривожлантириш ва янгиларини ишлаб чиқиш, шунингдек, трансчегаравий туристик алмашинувни ривожлантириш бўйича келишилган чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган.

Мазкур битимнинг имзоланиши ва амалга оширилиши Туркманистондан Ўзбекистонга туристик оқимни янада кўпайтиришга, Ўзбекистон туристик брендининг Туркманистон бозорида танилишига ва икки мамлакат туризми индустрияси субъектлари ўртасида алоқаларни фаоллаштиришга ёрдам беради.

Ташқи ишлар вазирлигида Украина элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Янгиликлар16:42 | 29.11.22
Ташқи ишлар вазирлигида Украина элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистонда қоидабузарлик учун жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга тушади
Янгиликлар16:31 | 29.11.22
Ўзбекистонда қоидабузарлик учун жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга тушади
Хоразмда фермер хўжалиги раҳбари гаровга қўйилган иссиқхонани бузиб ташлади
Янгиликлар16:03 | 29.11.22
Хоразмда фермер хўжалиги раҳбари гаровга қўйилган иссиқхонани бузиб ташлади
Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди
Янгиликлар15:41 | 29.11.22
Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Янгиликлар15:19 | 29.11.22
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади
Янгиликлар15:03 | 29.11.22
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади