Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда қониқарсиз ишлаган вазирликлар номи маълум қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги бўйича рейтингни эълон қилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, баҳолаш биринчи босқичда ўз тизимида коррупцияга қарши стандартларни жорий этаётган 24 та ташкилотда тажриба тариқасида ўтказилган. Баҳолаш жараёнини самарали ташкил қилиш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан қатор ишлар амалга оширилган.

Баҳолаш натижаларига кўра, 24 та давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланиб, 3 та ташкилот фаолият самарадорлиги «яхши» – 81 баллдан 100 баллгача, 10 та ташкилот фаолияти «қониқарли» – 55 баллдан 81 баллгача ва 11 та ташкилотнинг ушбу йўналишдаги фаолияти «қониқарсиз» – 55 баллдан паст тоифаларга ажратилган.

Хусусан:

1-гуруҳ – фаолияти «яхши» деб топилган ташкилотлар: Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;

2-гуруҳ – фаолияти «қониқарли» деб топилган ташкилотлар — Адлия, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Мактабгача таълим, Транспорт вазирликлари, Давлат статистика қўмитаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш, Давлат активларини бошқариш, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентликлари, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят ҳокимликлари;

3-гуруҳ – фаолияти «қониқарсиз» деб топилган ташкилотлар — Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Халқ таълими, Қурилиш, Олий ва ўрта махсус таълим, Молия, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш, Кадастр агентликлари, Бўка ва Мирзо Улуғбек тумани ҳокимликлари.

Шунингдек, агентлик рейтинг баҳолаш натижалари у ёки бу ташкилот (соҳа)ни коррупциялашган ёки коррупциядан холи деган фикрни бермаслигини қайд этган.

Маълумот ўрнида, ҳозирга қадар давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва мониторинг қилиш тизими мавжуд бўлмаган. Шунга кўра, 2022 йил 12 январь куни Президентининг «Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда коррупцияга қўл урган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмаслиги ҳақида хабар берилганди. Бундан ташқари, Тошкент шаҳри Ўзбекистонда энг коррупциялашган ҳудуд деб топилганди.

Наманганда «Қизил китоб»га киритилган балиқлар овлангани аниқланди
Жамият19:36 | 10.8.22
Наманганда «Қизил китоб»га киритилган балиқлар овлангани аниқланди
Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди
Жамият19:17 | 10.8.22
Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди
Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Жаҳон19:01 | 10.8.22
Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Жамият18:40 | 10.8.22
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Жамият18:18 | 10.8.22
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
Жамият17:53 | 10.8.22
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди