Путин идораси Россиядан кетган компанияларни Қозоғистон жалб қилишига муносабат билдирди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳукуматга Россия бозорини тарк этган хорижий компанияларнинг Қозоғистонга кўчирилиши учун қулай шароит яратиш бўйича топшириқ берганди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков мазкур топшириққа муносабат билдирди.

Фото: «РИА Новости»

Песковнинг сўзларига кўра, Қозоғистоннинг Россиядан кетган компанияларни жалб қилиши нормал ҳолат саналади.

«Дунёнинг исталган давлати хорижий инвесторлар учун қулай шарт-шароит яратишга ҳаракат қилса, бу мутлақо нормал ҳолат, барча давлатлар, жумладан, мамлакатимиз ҳам бунга интилмоқда.

Ташқи томондан мисли кўрилмаган босим остида кўплаб компаниялар бундай қарорларни қабул қилишга мажбур бўлаётгани аниқ. Афсуски, биз яшаётган ва ишлаётган ҳақиқат шу», — деган Путиннинг матбуот котиби.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тўқаев Қозоғистондан Россияни четлаб ўтган ҳолда нефть сотишни йўлга қўйишни топширганди У энг устувор йўналиш Транскаспий йўналиш ҳисобланишини айтган. Ўз навбатида, Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Тўқаев бу топшириғига муносабат билдирган.

«Бунинг сиёсий мотиви йўқ. Биз диққат билан кузатишимиз керак. Экологик сабабларга кўра тўхтатиб туриш қарори қабул қилингани ҳақидаги хабарларни ўқидик. Шу боис, бу ерда, албатта, қозоғистонлик ҳамкорларимиз билан қўшимча алоқалар талаб этилади», — деган у.

Шунингдек, Қозоғистон президенти Путин билан муносабатларига ойдинлик киритганди.

Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Жаҳон23:54 | 3.10.22
Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жамият23:27 | 3.10.22
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Жамият23:06 | 3.10.22
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Жамият22:33 | 3.10.22
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Жамият22:02 | 3.10.22
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди
Жамият21:31 | 3.10.22
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди