Россия ТИВ Украина билан музокараларни қайта бошлаш шартларини маълум қилди

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко Москванинг Киев билан музокараларни қайта бошлаши шартларини маълум қилди. Бу ҳақда «Московский Комсомолец» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Расмийга кўра, агар Киев музокаралар жараёнини қайта бошлашга тайёр бўлса, Москва бу фикрга ижобий муносабатда бўлади. Шу билан бирга, Россия Украинанинг нейтрал, блоксиз ва ядросиз мақоми ҳақидаги таклифларга аниқ жавоб беришни талаб қилади.

Бундан ташқари, Украина ҳукумати «мавжуд ҳудудий воқеликни», жумладан Қрим, Донецк ва Луганскни тан олиши кераклиги қайд этилган. Руденконинг қўшимча қилишича, Россиянинг 15 апрелдаги тинчлик келишуви лойиҳаси бўйича таклифлари жавобсиз қолган. Дипломат музокаралар жараёни Украина ташаббуси билан бошланганини қайд этиб, кейин уни ўзи тўхтатганини айтган.

Эслатиб ўтамиз, Украинанинг уруш бўйича музокаралар гуруҳи раҳбари Давид Арахамия ҳозир Киев томони музокараларни қайта бошлаш имкониятини кўриб чиқмаётгани, бироқ август ойининг охирида музокара бошланиши мумкинлигини айтганди.

У агар Россия ҳарбийлари ҳудуддан олиб чиқилса, ёки улар ихтиёрий равишда 24 февралгача бўлган жойга кўчиб ўтса, минимал мақбул келишув бўлишини таъкидлаган.

Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди
Жамият11:10 | 13.8.22
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди