Самарқандда «Ҳизб ут-Таҳрир» аъзоси 6 йилга қамалди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи, «Ҳизб ут-Таҳрир» диний-экстремистик ташкилоти аъзоси бўлган О.А. 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Коллаж: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 2022 йил февраль ойида хориж давлатлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида 1978 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, Пастдарғом тумани Қорабўйин қишлоғида яшаган О.А.нинг жиноий фаолиятига чек қўйилган эди.

Тергов жараёнида маълум бўлишича, О.А. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ишлаши давомида Facebook ва Одноклассники ижтимоий тармоқларида «Ҳизб ут-Таҳрир»нинг аудио-видео материалларини тарқатиб келган. Шунингдек, у оила аъзолари, хусусан, фарзандларига «Ҳизб ут-Таҳрир»нинг «Ислом низоми» китоби ва «Ал-Ваъй» номли журналидан экстремистик ғояларни сингдириб келган.

О.А.нинг жиноий ҳаракатлари «Ҳизб ут-Таҳрир»нинг фаол ёлловчилари ҳисобланган, айни пайтда халқаро қидирувда бўлган шахслар томонидан бошқарилган. Июль ойида О.А.нинг жиноий иши Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди томонидан кўриб чиқилиб, у 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган.

Аввалроқ Тошкентда «Ҳизб ут-Таҳрир» аъзоларининг фаолиятига чек қўйилганди. Шунингдек, Қирғизистонда ушланган «Ҳизб ут-Таҳрир» бўлимининг ўзбекистонлик етакчиси Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.

Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Жамият12:24 | 26.9.22
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди — фото
Жаҳон11:57 | 26.9.22
Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди — фото