9:58 | 15.07.22 202

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради

Ташриф санаси маълум қилинди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 21 июль куни Қирғизистонга ташриф буюради. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов 13 июль кунги телефон орқали мулоқот чоғида ташриф ҳақида маълумот берган. Мирзиёев Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 4-маслаҳат учрашувида иштирок этиши хабар қилинган.

Дипломатлар суҳбат чоғида Ўзбекистон–Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик муносабатлари ва кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилган. Бўлажак турли даражадаги икки ва кўп томонлама учрашувларга тайёргарлик кўриш борасида кенг қамровлиишларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари 4 июль куни телефон орқали мулоқот қилган. Суҳбатда Садир Жапаров Қорақалпоғистондаги воқеаларга муносабат билдирган.