Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги бунёдкорлик ишлари билан танишди — фото

Шавкат Мирзиёев 15 июль куни Имом Бухорий қабрини зиёрат қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум бўлишича, Бухорий мажмуасида қарийб 10 минг намозхонга мўлжалланган масжид, тўртта минора, айвонлар барпо этилмоқда. Мажмуа ёнида меҳмонхоналар, автотураргоҳ, автобекат, ошхоналар, савдо расталари, таҳоратхоналар қурилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

 

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари шу борадаги ишларни кўздан кечирди, зиёратчиларга барча қулайликларни яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

«Иншооллоҳ, бу мажмуа очилганидан кейин зиёратчилар янада кўпаяди. Айниқса, нуронийлар кўп келади. Улар учун барча қулайликларни инобатга олиш керак. Бу жой нафақат диний ва маърифий, балки улкан маданий марказ ҳам бўлиши зарур. Шу боис энг яхши гулчиларни олиб келиб, мажмуани қишин-ёзин гулзор қилиб қўйиш керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Самарқанд туманида барпо этилаётган Туризм марказини ҳам бориб кўрди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бу ерда 8 та меҳмонхона, конгресс холл, «Абадий шаҳар» карвонсаройи қурилмоқда. Эшкак эшиш канали тартибга келтирилиб, атрофда боғ яратилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ушбу мажмуа туризм соҳасидаги барча халқаро стандартларга мослиги, энг замонавий хизмат кўрсатиш салоҳияти билан нафақат Самарқанд вилояти ва мамлакатимиз, балки бутун минтақада туризм индустриясини янги босқичга кўтаради.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мирзиёев бу ерда йирик халқаро анжуманлар ўтказиш учун замонавий шароитлар яратиш, халқимизнинг маданияти, маърифати, миллий таомларини намоён этиш бўйича тавсиялар берди. Шу билан Президент Самарқандга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади