Шри-Ланка президенти истеъфосини электрон почта орқали маълум қилди

Шри-Ланка президенти Готабайя Ражапакса парламентга истеъфога чиқиш ҳақидаги мактубини электрон почта орқали юборди. Бу ҳақда «Deutsche Welle» хабар берди.

Фото: «AP»

Маълум қилинишича, Ражапакса истеъфо мактубини орол давлати парламенти спикери Махинде Япе Абейварденега жўнатган. «Электрон почтанинг ҳақиқийлиги ва қонунийлиги расман қабул қилинишидан олдин текширилиши керак», —деган парламент спикери матбуот котиби Индунил Япа.

Ўз навбатида, орол давлати парламенти спикери президент Ражапакса расман истеъфога чиққанини эълон қилган. Шри-Ланкада намойишлар фонида мамлакатдан қочган Ражапакса оиласи билан Мальдив оролларига кетган. Президент у ердан Сингапурга қараб парвоз қилган ва ҳозир ўша ердалиги маълум қилинган.

Маълумот ўрнида, Шри-Ланкада хорижий валюта, ёнилғи ва нефть маҳсулотлари, ўғитлар, аҳолининг айрим гуруҳлари учун озиқ-овқат ва дори-дармонларнинг жиддий танқислиги кузатилмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, иқтисодий инқироздан тўлиқ чиқиш учун уч йил ёки ундан кўпроқ вақт керак бўлади. Аммо расмийлар 2023 йилгача нормал ҳолатга қайтишни режалаштирмоқда.

Шри-Ланка бош вазири мамлакатни банкрот деб эълон қилган бўлиб, у Халқаро валюта жамғармаси билан инқирозга учраган иқтисодиётга ёрдам кўрсатиш бўйича музокаралар ўта оғир шароитда кечаётганини айтган. Бунинг ортидан аҳоли президент ва бош вазир истеъфосини талаб қилиб, намойиш уюштирган. Июль ойи бошида намойишчилар президент саройи ва бош вазир Ранила Викрамасингхе қароргоҳига бостириб кириб, вазирнинг уйига ўт қўйган. 9 июль куни намойишчилар давлат раҳбари қароргоҳига бостириб кириб, уни назорат остига олган. У ердан салкам 18 миллион рупий аниқлаган.

Аввалроқ ҳам — 2022 йилнинг 28 апрель куни Шри-Ланканинг Амбалангода шаҳри аҳолиси митингда президент Готабая Ражапаксадан истеъфога чиқишни талаб қилганди.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма