Танзила Норбоева Сердар Бердимуҳамедов билан учрашди

Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева 15 июль куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турган Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашувди. Бу ҳақда юқори палата ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Сенат ахборот хизмати

Суҳбат чоғида парламентлараро мулоқот мамлакатларимиз ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорлик ва стратегик шерикликни мустаҳкамлашнинг муҳим қисмига айлангани таъкидланди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Туркманистон Миллий Кенгаши ҳузурида ташкил этилган парламентлараро дўстлик гуруҳларининг фаолияти алоҳида қайд этилди.

2022 йил май ойида Ашхобод шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё мамлакатлари ва Россиянинг биринчи парламентлараро форуми ва Аёллар мулоқоти доирасидаги биринчи йиғилиш якунлари юқори баҳоланди.

Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни имплементация қилиш борасида тажриба алмашиш, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, томонларни қизиқтирган барча йўналишлар бўйича қўшма тадбирлар ташкил этишга келишиб олинди.

Учрашув якунида томонлар биродар мамлакатлар ва халқлар манфаатлари йўлида парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлашга тайёр эканлигини таъкидлади.

Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жамият, Самарқанд13:39 | 19.8.22
Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади