Тошкентда ярим йилда 36 киши ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрида 2022 йилнинг 6 ойи давомида 400 дан ортиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиши оқибатида 36 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳисоботида айтиб ўтилди, деб хабар берди «Bugun.uz» мухбири.

Фото: Тергов департаменти ахборот хизмати

Қайд этилишича, Тошкент шаҳри ҳокимлигида 15 июль куни навбатдаги сессия бўлиб ўтган. Унда ҳудудда ярим йил давомида содир бўлган транспорт ҳодисалари ҳақида маълумот берилган.

Ҳисоботда «авария» содир қилганларнинг ёш қатлами бўйича маълумот берилган. Унга кўра, 18–32 ёш оралиғидаги ҳайдовчилар энг кўп — 232 та ЙТҲ содир этган.

Шунингдек, бошқарма кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳам ҳисобот берган. Таъкидланишича, пойтахтда 18 та сунъий нотекислик, 1105 та йўл белгиси ўрнатилган. 1 миллион 181 минг 473 метр/квадрат йўлнинг қатнов қисми таъмирланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йил давомида 10 001 та йўл транспорт-ҳодисаси содир этилган бўлиб, бунинг оқибатида 2426 киши ҳалок бўлган.

Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Жаҳон14:57 | 26.9.22
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Жаҳон14:38 | 26.9.22
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди