Туркманистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди
Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Келтирилишича, 14 июль куни давлат раҳбарлари Кўксарой қароргоҳида самарали музокаралар ўтказиб, уларда кўп қиррали ҳамкорликнинг устувор ва истиқболли йўналишларини белгилаб олган. 15 июль Самарқанднинг диққатга сазовор жойларига ташриф буюрган.
Умуман, Сердар Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи кун тартибининг кенглиги ва эришилган келишувларнинг аҳамиятига кўра икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очган муҳим воқеа бўлган.
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни давлатимиз раҳбари кузатиб қўйган.
Аввалроқ Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов давлат ташрифининг иккинчи кунида Самарқанд шаҳрига боргани хабар берилганди.



