АҚШ Тайванга 100 млн долларлик ҳарбий техника сотади

АҚШ Давлат департаменти Тайванга қарийб 108 миллион долларлик ҳарбий техника ва эҳтиёт қисмларни сотишга рухсат берди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «Military»

Тайван АҚШдан танклар ва ҳарбий машиналар учун эҳтиёт қисмлар ва таъмирлаш қисмлари сотиб олмоқчи. Шунингдек, Вашингтон ҳукумати ва пудратчилардан техник ёрдам сўрамоқда.

«Таклиф қилинаётган сотув транспорт воситалари, ўқ ўқотар қуроллар, қурол тизимлари ва логистика воситаларини ҳушёр ҳолатда ушлаб туради», дейилади Пентагоннинг Мудофаа ва хавфсизлик ҳамкорлик агентлиги баёнотида.

Орол давлати Мудофаа вазирлигига кўра, ҳарбий техника сотиб олиш бўйича келишув бир ой ичида кучга кириши керак. Давлат департаменти ҳисоботида шартнома имзолангани ёки музокаралар якунлангани айтилмаган.

«Хитойнинг ҳарбий таҳдиди кучайиб бораётган бир шароитда ҳарбий техник хизмат кўрсатиш муҳим», дейилган АҚШ баёнотида.

Аввалроқ Хитой АҚШ ва Тайваннинг «провокацияларига» жавобан орол давлатига яқин ҳудудда жанговар машқлар бошлаганди. Шунингдек, Хитой G7 давлатларини Тайван ишига аралашмасликка чақирганди ва  Хитой АҚШ самолётининг Тайван узра парвоз қилганига норозилик билдирган.

Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жамият, Самарқанд13:39 | 19.8.22
Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади