Байден Саудия валиаҳд шаҳзодасини Жамол Қошиқчининг ўлимида айблади

АҚШ президенти Жо Байден Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан учрашиб, уни «Washington Post» журналисти Жамол Қошиқчининг ўлимида айблади. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «AA»

Маълум қилинишича, Оқ уй шаҳзода Салмон билан саломлашгач, уни қотилликда айблаган. Байден 15 июль куни  Саудия Арабистонига 2018 йилда Қошиқчи ўлимидан кейин мамлакат билан муносабатларни тиклаш учун келган.

«Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича мен учрашув бошида бу масалани кўтариб, ўша пайтда бу ҳақда ўйлаганимни ва ҳозир нима деб ўйлаётганимни айтдим. Мен тўғридан-тўғри гапирдим, ўз фикримни билдирдим. Мен очиқ айтдимки, АҚШ президентининг инсон ҳуқуқлари масаласида жим туриши бизнинг ва менинг кимлигимга мос келмайди», — деган Байден журналистларга.

Таъкидланишича, Салмон АҚШ президентига жиноят учун шахсан жавобгар эмаслигини айтган. Бироқ Байден уни бу масалада айбор деб ҳисоблашини билдирган.

Жамол Қошиқчининг ўлими тафсилотлари

Фото: «AP»

Жамол Қошиқчи 2018 йил октябрь ойида Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигида Ар-Риёд махсус кучлари томонидан ўлдирилган. Журналистнинг жасади эса топилмаган. Муҳаммад бин Салмон содир бўлган воқеа учун жавобгарликни ўз зиммасига олган, бироқ у журналистнинг ўлимига буйруқ берганини рад этган.

Саудия Арабистони суди 2019 йил декабрь ойида Қошиқчи қотиллиги иши бўйича беш кишини ўлимга ҳукм қилган. Яна уч киши жиноятни яширишга уринганликда айбланиб, жами 24 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Аввалроқ саудиялик журналист Қошиқчининг қотиллари ҳашаматли виллаларда яшаётгани маълум бўлганди. Шунингдек, БАА разведкаси саудиялик журналист Қошиқчининг рафиқаларидан бирини кузатмоқчи бўлгани айтилган.

Ўзбекистонда 8 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:05 | 8.8.22
Ўзбекистонда 8 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма