Британия ҳаво кучларини Россия билан урушга тайёрланишга чақирди

Буюк Британия ҳарбий-ҳаво кучлари Россия билан урушга тайёр бўлиши кераклиги маълум қилинди. Бу ҳақда «Sky News» хабар берди.

Фото: «Samyuga»

Мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари бошлиғи, ҳаво кучлари маршали Майк Вигстон бу ҳақда гапирган. Маршал Россия ҳозир Буюк Британия ва бутун Европа хавфсизлигига ҳақиқий таҳдид эканини айтан. Унинг сўзларига кўра, Россия Британия ёки унинг NATO иттифоқчиларига таҳдид солганда мамлакат ҳарбийлари рус учувчилари билан жангга тайёр бўлиши керак.

«Украинада нима бўлаётганига қаранг. Бунгача Грузияда нима бўлганини эсланг. Россия тобора тажовузкор бўлиб бормоқда. Биз бу мамлакатдан келадиган ҳар қандай таҳдидларга тайёр бўлишимиз керак», — деган у.

Уингстон британиялик ҳарбий учувчилар иттифоқчи учувчилар билан биргаликда доимий тайёргарлиги уларга россиялик учувчилар билан мумкин бўлган жангида устунлик беришини айтган.

«Бизнинг F-35 ёки Typhoon самолётларимиз душман самолётлари билан тўқнашганда ҳаво жанги содир бўлиши мумкинлиги ҳақидаги таҳдид жуда реалдир. Шунинг учун ўзимизни ва NATO’даги иттифоқчиларимизни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Бизнинг самолётимиз нафақат Британияни, балки NATO давлатларини ҳам ҳимоя қилади», — дейди маршал.

Россиянинг Украинага бостириб кириши шуни кўрсатдики, ҳаво кучлари замонавий урушда муҳим рол ўйнайди ва инглиз учувчилари сифатли тайёргарликка муҳтож.

«Бизнинг учувчиларимиз ҳар қандай таҳдидга қарши туриши керак, хоҳ у ракета учириш, хоҳ яқин ҳавода жанг қилиш бўлсин», — деган Вингстон.

Аввалроқ Буюк Британия ва АҚШ катта хавф туғдирувчи давлатни маълум қилганди. Шунингдек, Буюк Британия армиянинг жанговар тайёргарлигини оширмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.

Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади