Бугун оқшоми. Президент администрацияси раҳбари бўлган Сардор Умурзоқов, кучли 20 таликка кирган ўзбек шахмати, жазирамадан вафот этган 240 испаниялик

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Кун хабари: Сардор Умурзоқов Президент администрацияси раҳбари этиб тайинланди. Унинг ўрнига Жамшид Хўжаев келди.

Сардор Умурзоқов
Фото: «Bugun.uz»

2019 йилнинг январь ойидан бери инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимида ишлаб келган (бир вақтнинг ўзида бош вазирнинг ўринбосари) Сардор Умурзоқов 8 июль куни ишдан кетган Зайнилобиддин Низомиддиновнинг ўрнига Президент администрацияси раҳбари бўлди.

Жамшид Хўжаев
Фото: «Bugun.uz»

Умурзоқовнинг ўрнига 2019 йилнинг январида инвестиция вазири лавозимидан кетган (у айнан Сардор Умурзоқовни алмаштирган) ва ҳозиргача Қишлоқ хўжалиги вазири бўлиб ишлаб келган Жамшид Хўжаев тайинланди. Ҳозирча Хўжаевнинг курсиси бўш қолмоқда.

ФВВ Қозоғистондаги йирик ЙТҲда икки нафар ўзбекистонлик вафот этгани ҳақида хабар берганди. Аммо кейинчалик буни вазирликнинг ўзи рад этди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қозоғистоннинг Шетский туманида юк машинаси ва йўловчи микроавтобуси тўқнашиб кетиши оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлганини маълум қилганди. Аммо, кейинчалик, текширув натижаларига кўра, вафот этганлар орасида ўзбекистонликлар бўлмагани аниқланган (қизиқ-қизиқ).

Фото: «pixabay.com» / Иллюстратив

ФВВнинг бирламчи маълумотида ЙТҲ оқибатида микроавтобус салонида бўлган 5 нафар Ўзбекистон фуқаросидан 2 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган ҳамда 3 нафари турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилгани айтилганди.

Аммо кейинчалик эълон қилинган хабарда барча (5 нафар) ўзбекистонликка Аксу-Аюли қишлоқ касалхонасида тиббий хизмат кўрсатилаётгани маълум қилинди.

Ҳамюртламиз вафот этмагани яхши, аммо бундай хабарларда эҳтиёт ва эътиборлироқ (айниқса, вазирликнинг ахборотида) бўлиш кераклиги табиий. Ўзи айтган сўзни ўзи рад этиши энг камида ғалати кўринади.

Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми ошди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь–июнь ойларида 562,7 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилди. Кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,8 фоизга ошган. 2022 йилда ойлар кесимида ишлаб чиқарилган автомобиль бензини ҳажми:

  • январда — 97,8 минг тонна;
  • февралда — 98,2 минг тонна;
  • мартда — 92,6 минг тонна;
  • апрелда — 93,7 минг тонна;
  • майда — 92,7 минг тонна;
  • июнда — 87,7 минг тонна.

Ўзбекистон тарихида илк бор шахмат бўйича дунё рейтингида кучли 20 таликка кирди. 

Халқаро шахмат федерацияси — FIDE томонидан юритиладиган жаҳон шахмат рейтингида Ўзбекистон 2022 йил июль ойида ҳолатига 19 ўринни эгаллади.

Фото: «Getty Images»

Дунё рейтингини мос равишда АҚШ, Россия, Хитой бошқариб бормоқда. Германия, Испания, Польша, Англия каби мамлакатлар ҳам юқори ўринларни қайд этган. Ўзбекистон дунё шахмат рейтингида Грузия, Сербия, Эрон, Италия, Болгария, Руминия, Куба, Туркия ва Аргентина каби давлатларидан юқори ўринда бормоқда.

Шунақаси ҳам бўлиб туради: Россияда ўзбекистонлик мигрантларни мажбурий меҳнатга жалб қилган иш берувчи ҳибсга олинди (шунақаси ҳам бўлиб туради).

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Россиянинг Волгоград вилоятига ишлаш мақсадида борган Ўзбекистон фуқароларига иш ҳақи бермай, ҳужжатларини олиб қўйиб, куч ишлатган иш берувчи ҳибсга олинди. Ташқи меҳнат миграцияси агентликнинг Волгоград шаҳридаги вакили ушбу мурожаатни ўрганиш мақсадида зудлик билан вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти билан корхонада рейд уюштирган. Рейд давомида вилоятнинг барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари иштирок этган.

Натижада иш берувчи ҳибсга олиниб, жиноий жавобгарликка тортилган. Ишчиларнинг паспорт ва ойлик маошлари олиб берилган.

Бошқа хабарлар пунктларда:

  • Ўзбекистон бўйлаб даҳшатли даражада иссиқ, лекин Фарғона вилоятининг айрим ҳудудларида сув тошқини кузатилади;
  • Ўзбекистондан Россиянинг Москва, Қозон ва Санкт-Петербург шаҳарларига мунтазам автобус қатновлари қайта тикланади.

Хўш, оламда нима гап?

Айримлар учун қувончли хабар: Telegram’нинг пулли Premium версиясида фойдаланувчиларнинг овозли хабарлар юборишини чекловчи функция ишга тушади.

Фото: «AndroidInsider.ru»

Тегишли функция махфийлик созламаларида қайд этилган. Масалан, контактдагилардан ташқари ҳамманинг ёки маълум профилларнинг овозли хабарларни юборишини тақиқлаш мумкин. Бу функция фақат Premium обуначилари учун йўлга қўйилади.

Тегишли функция махфийлик созламаларида қайд этилган. Масалан, контактдагилардан ташқари ҳамманинг ёки маълум профилларнинг овозли хабарларни юборишини тақиқлаш мумкин. Бу функция фақат Premium обуначилари учун йўлга қўйилади.

Иссиқ-иссиқ дейсизлару, лекин «чириган Ғарб»да шунақа аҳвол: Испанияда жазирама иссиқдан салкам 240 нафар одам вафот этди.

Фото: «AP»

Синоптикларнинг маълумотига кўра, сўнгги кунларда мамлакатда ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошган, айрим ҳудудларда эса 45 даражагача кўтарилган. 10 июлдан 14 июлгача бўлган даврда ҳаво ҳароратининг кескин ошиши оқибатида 237 киши вафот этган.

Ўлимлар сонининг энг юқори чўққиси 14 июль куни кузатилган. Бу даврда қиролликнинг 93 нафар аҳолиси вафот этган. Кўпинча 75 ёшдан ошган фуқаролар иссиқ ҳарорат қурбонига айланмоқда. Испания июнь ойида иссиқлик билан боғлиқ 829 кишининг ўлимини тасдиқлаган.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма