Эстонияда рус ва беларусларга қурол олиб юриш тақиқланди

Эстония Украинадаги уруш фонида рус ва беларусь фуқароларига қурол олиб юриш ва сақлашни тақиқлади. Бу ҳақда «ERR» хабар берди.

Фото: «Delfi»

Янги коалиция келишувига кўра, эндиликда Россия ва Беларусь фуқароларида қурол-яроғ бўлиши тақиқланади. Аввалги берилган лицензиялар эса бекор қилинади.

«Бу икки давлат фуқаролари учун қурол-яроғ рухсатномалари ҳақиқий эмас деб топилади ва уларга кейинчалик қурол берилиши тўхтатилади», дейилади коалиция келишувида.

Эстония ички ишлар вазирлигига кўра, лицензияларни бекор қилиш қонунларга ўзгартиришлар киритишни талаб қилади. Буни амалга ошириш учун эса бир неча ой керак бўлади. Тақиқ Украинага нисбатан дўстона муносабатда бўлмаган одамларга қарши кураш сифатида кўрсатилган.

Аввалроқ Украинага дўст бўлган мамлакатлар рейтинги эълон қилинганди. Шунингдек, Лукашенко дунёдаги янги «қурол» номини маълум қилганди.

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма