Европа Иттифоқи Россиянинг олтин экспортига тақиқ қўяди

Европа Комиссияси Россия олтин импортини тақиқлашга рози бўлди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Маълум қилинишича, олтин экспорти тақиқи янги санкциялар пакетидан жой олади. Чекловлар остида қолган жисмоний шахслар ва компаниялар рўйхати эса кенгайтирилади. Брюсселда 15 июлда бўлиб ўтган Еврокомиссия йиғилишида янги чоралар «Европа Иттифоқининг Россияга қарши олтита санкциялар пакетини қўллаб-қувватлаш ва самарадорлигини оширишга қаратилган»и таъкидланган.

Хусусан, Россияга юқори технологиялар ва иккиламчи мақсадларда экспорт қилинадиган маҳсулотлар устидан назорат кучайтирилади. Бу кимёвий маҳсулотлар ва технологияларга тааллуқлидир. Санкциялар маҳсулотлар экспортига таъсир қилмайди. Европа Иттифоқи санкциялари «ҳеч қандай ҳолатда» Россия ва учинчи давлатлар ўртасидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосига қарши қаратилмагани қайд этилган.

Шу билан бирга, Комиссия Россия кемаларининг Европа Иттифоқи портларига киришига жорий тақиқни кучайтирмоқчи, шунда улар санкцияларни четлаб ўтолмаслиги айтилган. Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Еврокомиссиянинг ушбу таклифини 18- июлдаги йиғилишида муҳокама қилиши мумкин. Бироқ ўша куни янги санкциялар пакетини тасдиқлаш режалаштирилмаган.

«Биз Европа Иттифоқининг Кремлга нисбатан санкцияларини кучайтиришни, уларни янада самаралироқ қўллашни ва 2023 йилнинг январигача узайтиришни таклиф қилмоқдамиз. Москва ўз агрессияси учун юқори товон тўлашда давом этиши керак», — деди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен.

Аввалроқ АҚШ Россияга қарши санкцияларни юмшатганди. Шунингдек, Европа Иттифоқида Россияга қарши санкцияларни олиб ташлаш шарти маълум қилинган.

Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Жамият12:24 | 26.9.22
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади