Фарғона вилоятининг айрим ҳудудларида сув тошқини кузатилади
«Ўзгидромет» хизматининг маълум қилишича, 18–24 июль кунлари Фарғона вилоятининг айрим ҳудудларида сув тошқини кузатилади.

Таъкидланишича, бу даврда тоғларда кутилаётган юқори ҳарорат фони ҳисобига Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилояти тоғолди ва тоғли ҳудудлари бўйича: Сўх, Фарғона туманларида ва Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
«Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», дейилган хабарда.