iPhone 14 Pro Max дизайни маълум бўлди — фото

Apple компаниясининг iPhone 14 Pro Max смартфони дизайни маълум бўлди. Бу ҳақда «Gizmochina» хабар берди.

Фото: «MacPodpora»

Инсайдер iPhone 14 Pro Max моделининг макетини ижтимоий тармоқда тарқатган. Бу эса унинг дизайн элементлари ҳақида маълумот берган. Тасвирларга кўра, смартфоннинг олд томонида экранда кесик бўлмайди, унинг ўрнини овал ва юмалоқ тешик эгаллайди. Улардан бири олд камера, иккинчиси Face ID’ига мўлжалланган.

Фото: «Gizmochina»

Смартфоннинг орқа томонида юқори чап бурчакда камераларнинг катта блоки бўлади. Ушбу тасвирлардан шуни айтиш мумкинки, камера модули iPhone 14 Pro Maх’дан каттароқ бўлади. У учта асосий тасвир сенсори ва LED чироғини ўз ичига олади.

Фото: «Gizmochina»

Асосий камера 48 мегапикселли сенсорга эга бўлиши кутилмоқда, у ултра кенг бурчакли линзали 12 мегапикселли сенсор, шунингдек, телефото линзали 12 мегапикселли сенсор билан бирлаштирилади. iPhone 14 Pro Maх 6,7 дюймли 120 Герц OLED-дисплей, янги А16 Bionic чипсети ва 4323 миллиампер соат аккумуляторга эга бўлиши кутилмоқда.

Аввалроқ iPhone 14 Pro’нинг янги ранги намойиш қилинганди. Шунингдек, iPhone 14‘нинг юқори аниқликдаги макети кўрсатилганди.

Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Жаҳон14:38 | 26.9.22
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди