Испанияда жазирама иссиқдан салкам 240 нафар одам вафот этди

Испанияда кузатилган жазирама иссиқлик беш кун ичида деярли 240 кишининг ўлимига олиб келди. Бу ҳақда «EFE» хабар берди.

Фото: «AP»

Синоптикларнинг маълумотига кўра, сўнгги кунларда мамлакатда ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошган, айрим ҳудудларда эса 45 даражагача кўтарилган. 10 июлдан 14 июлгача бўлган даврда ҳаво ҳароратининг кескин ошиши оқибатида 237 киши вафот этган.

Ўлимлар сонининг энг юқори чўққиси 14 июль куни кузатилган. Бу даврда қиролликнинг 93 нафар аҳолиси вафот этган. Кўпинча 75 ёшдан ошган фуқаролар иссиқ ҳарорат қурбонига айланмоқда. Испания июнь ойида иссиқлик билан боғлиқ 829 кишининг ўлимини тасдиқлаган.

Аввалроқ Туркманистонда юзлаб одам жазирама сабабли касалхонага ётқизилганди. Шунингдек, Токиода ҳар куни юзлаб одамлар аномал иссиқ сабаб касалхонага мурожаат қилган.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди