Исроил Ғазога ҳаво ҳужумини бошлади — видео
Исроил 16 июль куни Ғазодан учирилган ракеталар сабабли ҳудудга қарши ҳаво ҳужумини бошлади. Бу ҳақда «Al Jazeera» хабар берди.

Маълум қилинишича, Исроил ҳарбийлари Ғазо секторидаги Ҳамас назоратида бўлган ракета ишлаб чиқариладиган заводга зарба берган. «Al Jazeera»нинг Ғазодаги мухбири одамлар портлашлар овозидан уйғонгани ва ўндан ортиқ ракеталар ҳудуддаги иккита алоҳи жойини нишонга олганини айтган. У ҳеч ким жабрланмагани, бироқ кўп моддий зарар етганини таъкидлаган.
Ҳамаснинг расмий вакили Фаузи Бархум авиазарба Байденнинг Исроилга ташрифидан сўнг содир бўлгани бежиз эмаслиги айтган.
«АҚШ президенти Байденнинг Исроилга ташрифидан сўнг дарҳол юзага келган бу кескинлашув исроилликлар ишғоли ва жиноятларини содир этишда Америка томонидан кўрсатилаётган кўмак ва далдани акс эттиради», — деган у ўз баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Исроил ва Ғазо сектори 21 апрелда бири бирининг ҳудудига ракета учирганди. Шунингдек, Исроил Яқин Шарқда ядровий қуролланиш бошланишидан огоҳлантирганди.


