14:09 | 16.07.22 1117

Жамшид Хўжаев инвестиция вазири бўлди

Аввалроқ Умурзоқов ушбу лавозимдан озод қилинганди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига Жамшид Хўжаев номзоди кўриб чиқилиб, маъқулланди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 16 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига Жамшид Ходжаев номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади.

Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.

Аввалроқ ушбу лавозимда ишлаб келган Сардор Умурзоқов Президент администрацияси раҳбари бўлганди.

Президент администрациясининг собиқ раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов эса лавозимидан озод этилганди. Таъкидланишича, унинг саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан ушбу фармон қабул қилинган.

Маълумот учун, 2018 йил 6 августдаги фармонга мувофиқ, Президент девони деб юритилган тузилма Президент администрацияси деб атала бошлаган. Президент девонини бошқариб келган Зелимхон Ҳайдаров ўрнига ўшанда янги раҳбар этиб Зайнилобиддин Низомиддинов тайинланганди.


Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 375
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 150
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 769
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 283
Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

10:32 | 22.09.23 483
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 499