Озарбайжон президенти рус армиясини ваъдани бажармаганликда айблади

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Россия Мудофаа вазирлигини Тоғли Қорабоғ бўйича берган ваъдасини бажармаганликда айблади. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Фото: «TV100»

Алиевга кўра, Москва июнь ойи охиригача тан олинмаган республикадан арман қўшинларини олиб чиқиб кетишга эришишга ваъда берган, бироқ бу амалга ошмаган. Президент бир неча ой олдин Россиянинг юқори мартабали мулозими Бокуга ташриф буюргани ва келишувларда кўрсатилган бу шартни бажаришга ваъда бергани айтган. У қайси расмий ташриф буюрганини очиқламаган.

«Биз ғолиб мамлакатмиз, ҳудудий яхлитлигимизни тикладик. Агар Арманистон қуролли кучларини Озарбайжон ҳудудидан олиб чиқишни истамаса, бу ҳақда бизга аниқ хабар беринг. Бизнинг жавобимиз қандай бўлади? Балки ҳозир бу ҳақда гапириш ўринсиздир», — дея қўшимча қилган Озарбайжон президенти.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳозирча Алиевга жавоб бермаган. Озарбайжон президенти Боку ва Ереван ўртасида имзоланган келишувга ишора қилиб, Россияни шартноманинг учинчи томони деб атайди. Шартнома Қорабоғ атрофида бир ярим ой давом этган қуролли тўқнашувдан сўнг 2020 йилнинг ноябрида имзоланган.

Декларацияда минтақа ҳудудларининг бир қисмини Озарбайжон назоратига ўтказиш, шунингдек, Россия тинчликпарвар миссиясини қўшма чизиқ бўйлаб жойлаштириш ва Қорабоғдаги барча алоқаларни очиш кўзда тутилган эди.

Аввалроқ Озарбайжон 13 июль куни Арманистон томони ҳарбий позицияни ўққа тутганини маълум қилганди.

Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради
Жаҳон11:10 | 19.8.22
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради