Ўзбекистон Афғонистонда вабо тарқалиши сабаб қўшни давлатларида тиббий назоратни кучайтирди

Ўзбекистон Афғонистонда вабо тарқалиши ортидан қўшни давлатлар билан чегерасида тиббий назоратни кучайтирди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»Маълум бўлишишча, Вабо – vibrio cholerae микроорганизми келтириб чиқарадиган, ўткир инфекция. Касаллик диарея билан кечади, бу сувсизланиш ва қон томирлари етишмовчилигини келтириб чиқаради. Кўпинча инфекция ифлосланган сув ёки денгиз маҳсулотлари орқали юқади.

Ўзбекистонда вабо касаллигини тарқалишини ва келиб чиқишини олдини олиш юзасидан атрофлича чоралар амалга оширилмоқда. Республика бўйича бугунги кунда давлат чегараларини кесишиш жойларида 54 та санитария – карантин пунктлари (кейинги ўринларда – СКП деб юритилади) фаолият кўрсатиб келмоқда, шулардан 36 таси автомагистрал йўлларида, 11 таси Ҳалқаро аэропортларида, 6 таси темир йўл ва 1 таси дарё портида ташкил этилган.

Мамлакат ҳудудига чегарадан кириб келаётган йўловчиларни тиббий – санитария кўригини яхшилаш мақсадида барча Халқаро аэропортлар ва автомагистрал йўлларда жойлашган йўловчи ўтиш оқими юқори бўлган СКПлар замонавий тепловизорлар ва контактсиз термометр (пирометр)лар билан етарлича таъминланган. Санитария-эпидемиология хизматининг махсус лабораториялари вабо касаллигини ташҳисоти бўйича керакли жиҳозлар, реактивлар ва озуқа муҳитлари билан етарли миқдорда таъминланган.

12 июль маълумотига кўра, Афғонистоннинг икки вилоятида бир суткада 40 га яқин одам вабодан вафот этган. Шунингдек, 120 дан ортиқ одам вабо билан касалланганди.

Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жамият, Самарқанд13:39 | 19.8.22
Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади