«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация Лондонда «Vinson & Elkins» ташкилоти раҳбарияти билан учрашди

Еврооблигациялар эгалари билан доимий мустаҳкам алоқада бўлиб туриш, уларни «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг жорий молиявий-хўжалик фаолияти борасида мунтазам хабардор қилиб бориш мақсадида иккитомонлама учрашувлар ташкил қилинди. Шунингдек, амалдаги ҳамкорлар ва ҳамкорлик қилиш режалаштирилган инвестиция салоҳияти юқори бўлган компания вакиллари билан ҳам муҳим учрашувлар ўтказилди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» АЖ ахборот хизмати

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация аъзолари Англиянинг Лондон шаҳрида «Vinson & Elkins» юридик фирмасининг Лондондаги офиси вакиллари билан учрашди.

«Vinson & Elkins» вакиллари жамиятнинг жорий фаолияти, амалга оширилаётган трансформацион лойиҳалар, шунингдек, сўнгги йилларда эришилган натижалар билан таништирилди. Томонлар мавжуд ҳамкорликнинг самарадорлиги, узоқ йиллик муваффақиятли ҳамкорлик, ўзаро тажриба алмашинув ва бошқа кўпгина масалаларни муҳокама қилишди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ вакиллари «Uzbekistan GTL» лойиҳасини амалга ошириш жараёнида бебаҳо ёрдам кўрсатган «Vinson & Elkins» юристларининг, шу жумладан фирма ходимларининг профессионаллигини юқори баҳолаб, уларга миннатдорчилик изҳор этилди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» АЖ ахборот хизмати

Бундан ташқари, «Ўзбекнефтгаз» АЖ делегацияси аъзолари ҳамкорликни янада ривожлантиришга қизиқиш билдирдилар, бу эса ўз навбатида «Vinson & Elkins» томонидан қўллаб-қувватланди.

Учрашув доирасида томонлар қўшма лойиҳаларнинг ҳозирги ҳолати, янги истиқболли йўналишлар, юзага келган вазият ва мавжуд санкциялар хавфи туфайли халқаро бозорларда беқарор иқтисодий вазиятни ҳам таҳлил ва муҳокама қилдилар.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» АЖ ахборот хизмати

Маълумот учун: «Vinson & Elkins» (ёки V&E) халқаро ҳуқуқ фирмаси бўлиб, бутун дунё бўйлаб 700 дан ортиқ юристларга эга бўлиб, унинг штаб — квартираси Хюстон шаҳрида (АҚШ) жойлашган.

«Vinson & Elkins»нинг дунёдаги энг йирик энергия, молиявий ва сиёсий марказларда ваколатхоналари бор, шу жумладан Хюстон, Остин, Даллас, Лос Анжелес, Нью-Йорк, Ричмонд, Сан-Франсиско, Вашингтон (АҚШ), Лондон (Буюк Британия), Дубай (БАА), Риёз (САҚ) ва Токиода (Япония).

Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди
Янгиликлар15:41 | 29.11.22
Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Янгиликлар15:19 | 29.11.22
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади
Янгиликлар15:03 | 29.11.22
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади
Тошкентда депутат маҳалла раисини сўкди — видео
Медиа, Янгиликлар14:32 | 29.11.22
Тошкентда депутат маҳалла раисини сўкди — видео
Эрон ҳукумати норозилик намойишларида қанча одам ҳалок бўлганини очиқлади
Янгиликлар14:08 | 29.11.22
Эрон ҳукумати норозилик намойишларида қанча одам ҳалок бўлганини очиқлади
Тошкентнинг аҳоли гавжум ҳудудларида 170 та «мини-поликлиника» иш бошлайди
Янгиликлар13:35 | 29.11.22
Тошкентнинг аҳоли гавжум ҳудудларида 170 та «мини-поликлиника» иш бошлайди