Пекинда ковидга чалинганларга электрон браслет тақилмоқда

Пекинда коронавирусга чалинган беморларга уй карантинида электрон кузатув билагузуклари тақилмоқда. Бу ҳақда «Weibo» хабар берди.

Фото: «bankingnews»

Маълум қилинишича, қурилма фойдаланувчиларнинг ҳароратини кузатиши керак, бироқ беморлар шу тарзда расмийлар бошқа маълумотларни, жумладан, геолокацияни ҳам кузатиши мумкинлигидан қўрқмоқда. Жумладан, давлат бу қурилмалар орқали касаллар ёки касалланганлар билан алоқада бўлган ёки четдан қайтганларни кузатиши мумкинлиги айтилган.

Таъкидланишича, пекинликлардан бири хизмат сафаридан қайтиб, тиббиёт ходимлари билан боғланиб, тестдан ўтишни ва карантинда қолишини таклиф қилган. Бунга жавобан шифокорлар янги қоидага кўра, соғлиғини кўрсатадиган электрон билагузук тақиши кераклигини айтган. Эркакнинг қайд этишича, агар бу билагузук интернетга уланиши мумкин бўлса, унинг ҳаракатларини албатта ёзиб олиши мумкин. У мазкур қурилмани электрон кишанларга қиёслаган.

Қурилма танқидларга сабаб бўлганидан сўнг Пекин шаҳар соғлиқни сақлаш комиссияси электрон билагузук тақиш мажбурий эмаслигини айтган. Қурилма қуйидаги кўринишга эга:

Фото: «The Straits Times»

Аввалроқ Хитойда карантин қоидаларини бузганлар ноодатий тарзда жазоланганди. Шунингдек, Хитойда мактаб ўқувчиларининг формасини чиплаш бошланганди.

Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилди
Жамият, Тошкент ш.13:14 | 6.10.22
Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилди
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Жаҳон12:54 | 6.10.22
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади