Қашқадарёда «Nexia-3» бетон тўсиққа урилиб, думалаб кетди — видео

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида 11 июлдан 12 июлга ўтар кечаси «Nexia-3» бетон тўсиққа урилиб, думалаб кетиши оқибатида 2 киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборт хизмати хабар бермоқда.

Фото: Telegram

Билдирилишича, соат тахминан 23:00 чамасида М-39 Тошкент–Термиз автомобиль йўлининг Қўшхона МФЙдан ўтган қисмида Шаҳрисабз шаҳри Бўстон МФЙда яшовчи фуқаро Ш.Ш. ўз бошқарувидаги «Nexia-3» русумли автомашинасини Тошкент шаҳри йўналиши томон бошқариб келиб, автомобиль бошқарувини йўқотиши оқибатида йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

«Nexia-3» русумли автомобилда йўловчи сифатида келаётган фуқаролар Ф.Ж. ва С.Қ. оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Автомашина ҳайдовчиси Ш.Ш. ҳамда ушбу автомашинада йўловчи сифатида келаётган фуқаро Р.У. тан жароҳати олиб, Шаҳрисабз шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда ҳайдовчиси ухлаб қолган «Nexia» бетон тўсиққа урилиб, ёниб кетганди. Шунингдек, Тошкент вилоятида юк автомобили бетон тўсиққа урилиб, ағдарилган.

Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради
Жаҳон11:10 | 19.8.22
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради