Қозоғистондаги ЙТҲда ўзбекистонликлар ҳалок бўлгани рад этилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қозоғистоннинг Шетский туманида юк машинаси ва  йўловчи микроавтобуси тўқнашиб кетиши оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлганини маълум қилганди. Текширув натижаларига кўра, вафот этганлар орасида ўзбекистонликлар бўлмагани аниқланди.

Фото: «pixabay.com» / Иллюстратив

Маълум бўлишича, ҳолат юзасидан тегишли тартибда ўрганиш ишлари олиб борилган. Унга кўра, «Меrcеdеs-Benz Sprinter» микроавтобус салонида бўлган 18 нафар йўловчилардан 8 нафари Қозоғистон фуқаролари воқеа жойида вафот этган, халок бўлган фуқароларнинг шахсига аниқликлар киритилганида улар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ экани аниқланди.

Шунингдек, 10 нафари турли даражаларда тан жароҳати олган, уларнинг 5 нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, айни вақтда уларга Aксу-Aюли қишлоқ касалхонасида тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Улардан 1 нафарига амбулатор даволаниш учун рухсат берилган.

«Аввалги берилган бирламчи шошилинч хабарда 2 нафар Ўзбекистон фуқароси халок бўлганлиги айтилган эди. Қозоғистон масъул хизматлари томонидан мукаммал ўрганилиб, фуқароларнинг шахсига аниқликлар киритилганда халок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлиги маълум бўлди», дейилади хабарда.

Аввалроқ Қозоғистонда ўзбекистонликлар иштирокидаги ЙТҲда 11 та машина қатнашгани маълум қилинганди. Шунингдек, Қозоғистонда ичида 31 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ёниб кетган.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди