Сардор Умурзоқов Президент администрацияси раҳбари бўлди

Шавкат Мирзиёев фармони билан Сардор Ўктамович Умурзоқов Президент администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Шерзод Асадов хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Шу муносабат билан у бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимидан озод этилди.

Аввалроқ Президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов лавозимидан озод этилганди. Таъкидланишича, унинг саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан ушбу фармон қабул қилинган.

Маълумот учун, 2018 йил 6 августдаги фармонга мувофиқ, Президент девони деб юритилган тузилма Президент администрацияси деб атала бошлаган. Президент девонини бошқариб келган Зелимхон Ҳайдаров ўрнига ўшанда янги раҳбар этиб Зайнилобиддин Низомиддинов тайинланганди.

Эслатиб ўтамиз, Абдулазиз Комилов ташқи ишлар вазири лавозимидан озод қилинганди. ТИВ раҳбари бўлиб келган Комилов Абдулазиз Ҳафизович Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Шунингдек, Алишер Султонов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан энергетика вазири лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берганди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди