Сирдарёда сувда чўкаётган 13 ёшли бола қутқариб қолинди

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида 15 июль куни сувда чўкаётган бола қутқариб қолинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Қайд этилишича, соат 19:45 да вилоят ФВБ марказий-диспетчерлик хизматига Янгиер шаҳри «Жанубий Мирзачўл» каналида 13 ёшли бола ўз эҳтиётсизлиги оқибатида сувда оқиб кетаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Зудлик билан воқеа жойига ФВБ қутқарувчилари ва ИИБ ходимлари етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида вояга етмаган фуқаро ФВБ қутқарувчилари томонидан соғ-омон сувдан олиб чиқилиб, унга психологик ёрдам кўрсатилган.

«Шу ўринда, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барча ота-оналардан фарзандларини қаровсиз қолдирмасликларини ва белгиланмаган жойларда чўмилишларига рухсат бермасликларини сўраб қолади», дейилган хабарда.

Аввалроқ Навоийда сувда чўкаётган 62 ёшли эркак қутқариб қолинганди. Шунингдек, Тошкентда сувда чўкаётган 2 ёшли бола ва унинг онаси қутқарилган.

Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади