Telegram’нинг пулли версиясида янги функция ишга тушади

Telegram’нинг пулли Premium версиясида фойдаланувчиларнинг овозли хабарлар юборишини чекловчи функция ишга тушади. Бу ҳақда «TJournal» хабар берди.

Фото: «AndroidInsider.ru»

Кузатувчилар Android учун Telegram’нинг бета-версиясида бу функцияни аниқлаган. Тегишли функция махфийлик созламаларида қайд этилган. Масалан, контактдагилардан ташқари ҳамманинг ёки маълум профилларнинг овозли хабарларни юборишини тақиқлаш мумкин. Бу функция фақат Premium обуначилари учун йўлга қўйилади.

Таъкидланишича, овозли хабардан ташқари доира ичида видео юбориш ҳам тақиқланиши мумкин. Компания Telegram Premium’ни 2022 йил июнь ўрталарида тақдим этган. Ҳозирда обуна нархи @PremiumBot орқали рўйхатдан ўтганда 3,99 долларни ташкил қилмоқда.

Пулли версия 4 гигабайтгача файл юклаш, овозли хабарларни матнга таржима қилиш, рекламасиз постлар, эксклюзив стикерлар, реакциялар, кенгайтирилган диалог бошқаруви, файлларни юклашда устуворлик, обуначилар учун белгилар беришни ўз ичига олади.

Аввалроқ Қозоғистонда WhatsApp, Facebook ва Telegram фаолияти чекланиши мумкинлиги маълум қилинганди. Шунингдек, Telegram мессенжерида янгиликлар тасмаси пайдо бўлиши ҳақида хабар берилган.

Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади