Хитой раиси уйғурлар яшайдиган Шинжонга борди — фото

Хитой раиси Си Цзиньпин уйғурлар яшайдиган Шинжонга ташриф буюрди. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.

Фото: «AP»

Давлат раҳбари АҚШ Хитойни уйғур озчилигига қарши геноцидда айблаши фонида саккиз йил ичида илк бор Шинжонга ташриф буюрган. 12 июлдан 15 июлгача Хитой раиси Шинжоннинг диққатга сазовор жойлари, жумладан, пахта плантациялари, савдо зонаси ва музейга ташриф буюрган.

Фото: «AP»

АҚШ мажбурий меҳнат билан боғлиқ хавотирлар туфайли Шинжондан пахта импортини тақиқламоқда. Си Цзиньпин Шинжон расмийларини бирдамликни сақлаш учун халқни тинглашга чақирган. У ижтимоий барқарорликни сақлашга қаратилган хавфсизлик чоралари мунтазам бўлиши кераклигини таъкидлаган. Цзиньпин исломий одатлар Хитойникига мос келиши ва Шинжон «сиёсий жиҳатдан ишончли» диний вакиллардан иборат жамоа тайёрлаши кераклигини айтган.

Си Цзиньпиннинг Шинжонга сўнгги ташрифи 2014 йилда бўлган эди.

Фото: «Xinhua»
Фото: «Xinhua»
Фото: «AP»

Аввалроқ Туркия уйғурлар билан боғлиқ вазият бўйича Хитойга мурожаат қилганди. Шунингдек, Европа парламенти Хитойнинг уйғурларга нисбатан ҳаракати бўйича резолюция қабул қилган.

Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
Жаҳон19:05 | 17.8.22
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди