Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига учинчи марта ракета ҳужуми уюштирилгани рад этилди

Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига учинчи марта ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. Мудофаа вазирлиги мазкур мазмунда тарқатилаётган хабарлар ёлғон бўлиб, мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Фото: «Bugun.u»

Қайд этилишича, Ўзбекистон–Афғонистон давлат чегараси Ўзбекистон ҳарбийлари томонидан тўлиқ назорат қилинган, вазият барқарор.

«Фуқароларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликлари ва расмий манбаларга таянишларини сўраб қоламиз», дейилади хабарда.

Аввалроқ афғонистонлик  журналист Билол Сарварий Ўзбекистонга 6 дан 8 тагача снарядлар отилгани, бу маълумотни эса унга Ўзбекистон томон ҳам, «Толибон» ҳаракати томони ҳам тасдиқланганини билдирган.

Фото: Twitter

Журналистнинг сўзларига кўра, «Толибон» ҳаракати томони бу провокациялардан мақсад Кобул ва Тошкент ўртасидаги муносабатларни издан чиқариш эканини, уларнинг кучлари ҳозирданоқ ташкилотчиларни қидираётганини айтган.

Эслатиб ўтамиз, Сурхондарёнинг Афғонистон билан чегарадош ҳудудига 5 июль куни снарядлар келиб тушганди. Маълум бўлишича, соат 16:20 атрофида Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудда Афғонистон ҳудудидан учиб кетган деб тахмин қилинган бешта ракета қулагани қайд этилди. Таъкидланишича, снарядлар тушганда портлашлар содир бўлмаган, оқибатда ҳеч ким ҳалок бўлмаган, вайронагарчиликлар кузатилмаган.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади