Андижонда 19 ёшли қиз ўзи олиб қочган машинада ЙТҲга учради

Андижон вилояти Асака туманида 11 июль куни 19 ёшли қиз ўзи олиб қочган машинада йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги тергов департаменти ахборот хизмати

Маълум қилинишича, шу куни тахминан соат 00:30 да Асака туманида яшовчи 19 ёшли Н.Д. (қиз), ўзига олдиндан таниш бўлган 22 ёшли А.И. (йигит) бошқарувидаги «Cobalt» автомашинасида Асака туман «Жанон-2» кўчасига бирга борган.

Ҳайдовчи А.И. автомашинадан танишлари билан гаплашиш мақсадида тушганидан ва автомашина двигателини ўчирмай калитини ўзида қолдириб кетганидан фойдаланган қиз руль бошқарувига ўтириб, А.И.нинг рухсатисиз машинани олиб қочган. Сўнгра Шаҳрихон тумани ҳудудига етганида бошқарувни йўқотиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Н.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда юқоридаги шахс нима сабабдан ушбу жиноятга қўл ургани аниқланмоқда.

Аввалроқ Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида 5 февраль куни ювиш учун қолдириб кетилган «Lacetti»ни олиб қочган «мойкачи» йигит ЙТҲга учраганди. Шунингдек, Бухорода 18 ёшли маст «мойкачи» танишининг «Nexia»сини олиб қочгани хабар қилинганди.

Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди
Жамият19:17 | 10.8.22
Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди
Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Жаҳон19:01 | 10.8.22
Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Жамият18:40 | 10.8.22
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Жамият18:18 | 10.8.22
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
Жамият17:53 | 10.8.22
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият17:24 | 10.8.22
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев