«Ҳозиргача бу масала ўз ечимини топгани йўқ» — Илҳом Алиев

Россия ҳалигача Тоғли Қорабоғ бўйича берган ваъдаларини бажармади. Яъни Россия Мудофаа вазирлиги вакиллари арман қўшинларининг минтақадан олиб чиқиб кетилишини таъминламади. Бу ҳақда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев маълум қилди.

Фото: «TRT»

Унинг сўзларига кўра, иккинчи Қорабоғ урушидан буён ўтган 1 йилу 8 ой ичида арманлар ва озарбайжонлар ўртасидаги муносабатлар нормаллашмаган.

«Арманистон 2020 йил 10 ноябрдаги декларацияда кўрсатилган масалаларни амалга оширишдан бўйин товламоқда. Улардан бири Арманистон қуролли кучларининг Қорабоғдан олиб чиқиб кетилишидир. Лекин ҳозиргача бу масала ўз ечимини топгани йўқ», — дейди Алиев.

Унинг қўшимча қилишича, Озарбайжон бу масалани Россия ҳарбий раҳбарияти олдида кўтарган. Лекин Россия ҳалигача ўз мажбуриятларини бажармаган.

Аввалроқ Озарбайжон Мудофаа вазирлиги 14 июль куни икки давлат чегарасидаги республика қуролли кучларининг позициялари Арманистон томонидан ўққа тутилганини маълум қилганди. Шунингдек, Озарбайжон 21 июнга ўтар кечаси ҳам Арманистон ҳудудидан чегарасидаги позициялари ўққа тутилганини маълум қилганди. Арманистон Мудофаа вазирлиги эса бу баёнотни рад этганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди