Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида чегара юзасидан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Тожикистоннинг қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳлари янги чегара протоколини имзолади. Бу ҳақда Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Eurasianet»

Вазирлик хабарига кўра, Душанбе ва Тошкент делегациялари ўртасидаги музокаралар 11–16 июль кунлари Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган. Йиғилишда қўшма чегараларни белгилаш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилиниб, қўшнилар ўртасидаги давлат чегарасини белгилаш чизиғи лойиҳаси бўйича таклифлар тайёрланган.

Музокара якунида тегишли баённома имзоланган ва шунга ўхшаш форматдаги навбатдаги музокаралар яқин вақт ичида Тожикистонда ўтказилиши режалаштирилган.

Қайд этилишича, аввалроқ Тожикистон давлат ер ресурсларини бошқариш қўмитаси раҳбари Ориф Хўжазода Ўзбекистон билан чегаранинг 1326 километрдан 1319 километри аниқланганини маълум қилган. Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон бир вақтнинг ўзида кесишадиган ҳудудлар эса баҳслилигича қолаётганини қўшимча қилган.

Таъкидланнишича, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ҳокимият тепасига келганидан ва 2018 йилнинг март ойида Тожикистонга расмий ташрифи қилганидан сўнг икки давлат ўртасидаги муносабатлар сезиларли даражада яхшиланган, бунинг натижасида чегарани белгилаш масаласида муваффақиятга эришилган. Хусусан, Душанбе ва Тошкент ўртасидаги келишув туфайли «Фарҳод» сув омбори биргаликда фойдаланишга ўтказилган.

Аввалроқ Хўжандда Тожикистон–Ўзбекистон демаркация комиссияси ишчи гуруҳлари йиғилиши бўлиб ўтганди. Тожикистон ТИВнинг таъкидлашича, 6 кун давом этган музокаралар чоғида икки давлат ўртасидаги лойиҳа демаркация чизиғидан ўтишнинг асосий масалалари муҳокама қилинган. Тадбир якуни бўйича тегишли баённома имзоланган.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма