«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация Лондонда «Mizuho» ва «JPMorgan Chase & Co.» халқаро банклар раҳбарияти билан учрашди

Еврооблигациялар эгалари билан доимий мустаҳкам алоқада бўлиб туриш, уларни «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг жорий молиявий-хўжалик фаолияти борасида мунтазам хабардор қилиб бориш мақсадида иккитомонлама учрашувлар ташкил қилинди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» АЖ ахборот хизмати

Шунингдек, амалдаги ҳамкорлар ва ҳамкорлик қилиш режалаштирилган инвестиция салоҳияти юқори бўлган компания вакиллари билан ҳам муҳим учрашувлар ўтказилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация Лондондаги ташрифи давомида йирик халқаро банклар раҳбарияти билан учрашувлар ўтказиб, ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Жумладан, Бошқарув раиси бошчилигидаги делегация аъзолари «Mizuho» ва «JPMorgan Chase & Co.» халқаро банклар раҳбарияти билан учрашиб кўпгина молиявий масалалар юзасидан фикр алмашишди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» АЖ ахборот хизмати

Учрашувларда банклар вакилларига Жамиятнинг умумий фаолияти, мавжуд трансформация жараёнлари ҳамда сўнгги йилларда эришилган натижалар ҳақида батафсил ахборот берилди.

Ўтказилган учрашувларда хорижий банклар вакиллари Ўзбекистон Республикасининг нефть-газ ва банк-молия тармоқларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жамиятнинг бугунги кундаги фаолияти, амалга оширилаётган трансформацион лойиҳалар, шунингдек, сўнгги йилларда эришилган натижалар билан танишдилар.

«Mizuho» халқаро банки билан учрашувда томонлар «Ўзбекнефтгаз» АЖ лойиҳаларини амалга ошириш ва бошқа корпоратив мақсадлар учун ўрта ва узоқ муддатли молиялаштиришни жалб этиш имкониятини муҳокама қилдилар.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» АЖ ахборот хизмати

Таъкидлаш жоизки, банк вакилларида «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг умумий қиймати 700 млн. АҚШ доллари бўлган дебют еврооблигацияларнинг муваффақиятли чиқарилиши, шунингдек «Uzbekistan GTL» заводи фаолияти ҳамда нефт ва газ соҳасидаги ислоҳотлар мавзусида фикр алмашишди.

«JPMorgan Chase & Co.» халқаро банки вакиллари билан учрашувда эса томонлар март ойида бўлиб ўтган учрашув якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга оширишнинг ҳозирги ҳолати, шунингдек, Жамият томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларни қисқа ва ўрта муддатли молиялаштириш, ҳамда турли корпоратив хизматларни жалб этиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Учрашув якунида ушбу халқаро банклар билан доимий алоқани сақлаб қолиш ва зарур ахборот алмашиш бўйича келишувга эришилди, шунингдек, ҳамкорликнинг мавжуд истиқболли йўналишларини янада ўрганиш келишиб олинди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» АЖ ахборот хизмати

«JPMorgan Chase&Co.» АҚШнинг йирик банкларидан бири ҳисобланиб, ушбу банк билан ҳамкорлик қилиш муҳим ҳисобланади. Ўзаро учрашувда томонлар касбий тажриба алмашишнинг истиқболли йўналишларини, шу жумладан турли конференциялар ва семинарлар орқали, амалга оширилаётган лойиҳаларни ва компаниянинг турли хил корпоратив эҳтиёжларини қисқа муддатли молиялаштиришни жалб қилиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Юқорида қайд этилган барча банклар билан доимий алоқа ва ахборот алмашинувини таъминлаш бўйича келишувга эришилди, шунингдек ҳамкорликнинг барча истиқболли йўналишларини ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма