Қозоғистонда болалар ҳаракатланаётган аттракциондан тушиб кетди — видео
Ҳодисага нима сабаб бўлгани маълум қилинди
Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида аттракционнинг синиши оқибатида болалар ундан тушиб кетди. Шаҳар ички ишлар бошқармаси воқеа юзасидан изоҳ берди.

Қайд этилишича, ҳодиса 16 июль куни соат Қозоғистон вақти билан 22:30 атрофида содир бўлган. Ота-оналар болаларни унга ўтқизишган, аттракцион эса ҳаракат бошланиши билан тўхтаб қолиб, кейин қулаб тушган.
«Болалар енгил тан жароҳатлари олган. Аввалига тез ёрдам машинасида шаҳар болалар шифохонасига олиб кетилган, кейинроқ уйларига жўнатилган», дейилади ИИБ матбуот хизмати хабарида.
Аввалроқ Хитойнинг Хунань провинциясида жойлашган кўнгилочар боғда содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида 16 киши жароҳат олди, шулардан уч нафарининг оғир аҳволда эканлиги маълум қилинганди. Шунингдек, Олмаотада 13 ёшли боланинг аттракциондан йиқилиб, оғир жароҳат олгани хабар берилганди.