Сербия ва Хорватия ўртасида келишмовчилик юзага келди

Хорватия ҳукумати Сербия президенти Александр Вучичга Ясеновац концлагери жойлашган ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришни тақиқлади. Сербия бош вазири Ана Брнабич бу қарорни «яқин тарихдаги Сербия ва Хорватия ўртасидаги энг катта можаро» деб атади. Бу ҳақда «Коммерсант» хабар берди.

Фото: «Российская газета»

Хорватиянинг «Jutarnji» нашрининг ҳукуматга яқин манбаларга таяниб хабар беришича, Александр Вучич чегарани кесиб ўтиб, Ясеновацга боришни, сўнгра расмий хабарсиз ва Хорватия элчихонаси билан келишилмаган ҳолда Пакрац шаҳрига боришни режалаштирган.

«У ҳеч қандай протоколга риоя қилмаган, ҳамма нарсани дипломатик муносабатлар тартиблари ва қоидаларсиз қилишни режалаштирган. Телевидение ходимлари билан Хорватия чегарасини кесиб ўтиб, бу ерда хоҳлаганини қилмоқчи бўлган. Аммо бош вазир Пленкович (Хорватия бош вазири Андрей Пленкович) ва ҳукумат ‘йўқ’ дейишди», — деган манба.

«Бу худди Исроил президентига Освенцимга ташриф буюришни тақиқлаш билан бир хил», — дея муносабат билдирган Сербия бош вазири Ана Брнабич Хорватия ҳукумати қарорига изоҳ бериб. Унинг таъкидлашича, бу Европа ва цивилизацияга қарши қарор, эркинликни қўпол равишда бузишдир. Бу яқин тарихдаги Сербия ва Хорватия ўртасидаги энг катта можародир.

Сербия ички ишлар вазири Александр Вулин ҳам Хорватия расмийларининг қарорига муносабат билдирди. Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг айтишича, бугундан бошлаб Хорватиянинг барча мансабдор шахслари, барча расмий ёки дипломатик паспорт эгалари ўз ташрифи ёки Сербия орқали ўтганлигини алоҳида эълон қилиши ва асослаши керак бўлади, бундан ташқари чегарада махсус назорат режими жорий этилади.

Ясеновац — 1941 йил май ойида ташкил этилган концлагер тизими. Турли маълумотларга кўра, у ерда 83 мингдан 700 минггача одам, хусусан, юз минглаб серблар, минглаб яҳудийлар ва лўлилар ўлдирилган.

Аввалроқ Россияда NATO билан можаро эҳтимоли ортиб бораётгани маълум қилинганди. Шунингдек, Хитой 20 май куни Жанубий Хитой денгизида кенг кўламли ҳарбий машғулотларни бошланганди. Маълум қилинишича, машғулотлар 23 май, душанба кунгача давом этади. Машқ давомида барча ноҳарбий кемалар ва самолётларнинг ҳаракат зонасига кириши тақиқланади. Машғулотлар бошланиши АҚШ президенти Жо Байденнинг Осиёга амалий ташрифига тўғри келган. «Хитой деярли бутун Жанубий Хитой денгизига даъво қилади ва ушбу муҳим сув йўли Осиёдаги потенциал можаро ўчоғига айланди», дейилади хабарда.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма