19:11 | 17.07.22 457

Япония собиқ бош вазирининг ўлдирилиши билан боғлиқ қўшимча маълумот берилди

Қотилликни 41 ёшли собиқ денгизчи содир этганди

Япония собиқ бош вазири Синдзо Абэнинг қотили 41 ёшли Тэцуя Ямагами ҳужумдан сал олдин режалари қайд этилган хат ёзгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Yomiuri» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, нашрга янги тафсилотлар ҳақида ўз манбаси хабар берган. Унга кўра, Японияда яшовчи бир киши қотилликдан сўнг почта қутисидан хат топиб олган. Унда Ямагами оиласининг молиявий қийин аҳволга тушиб қолишига сабабчи бўлган «Бирлашиш черкови» номли диний ташкилот танқид қилинган.

Гарчи конвертда жўнатувчининг исми бўлмаса-да, унинг ичида унинг онаси ва «Бирлашиш черкови» ўртасида тузилган шартнома, унда эса Ямагами исми ва манзили ҳамда бошқа нарсалар ҳам бўлган. Матнда Ямагами Абэни айбдор деб ҳисобламаслигини ёзган. Аммо сиёсатчининг оиласининг қийин аҳволга тушиб қолишига сабаб бўлган ташкилотга хайрихоҳлигини билдирган.

Абэга қилинган ҳужум 8 июль куни эрталаб содир бўлган. Ҳодиса Япониянинг Нара шаҳрида сайловолди ташвиқоти чоғида юз берган. Япония ўзини ўзи мудофаа қилиш кучларининг собиқ денгизчиси Ямагами сиёсатчига орқадан яқинлашиб, уни ов милтиғи билан отган.

Синдзо Абэ икки марта Япония бош вазири лавозимида ишлаган: 2006–2007 ва 2012–2020-йиллар.

Аввалроқ Япония собиқ бош вазири Синдзо Абэни отган Тэцуе Ямагамига айблов эълон қилинганди.


Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 354
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 147
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 758
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 277
Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

10:32 | 22.09.23 479
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 488