Африкада одам ўлимга олиб келадиган камёб вирусни юқтириб олди

Ганада геморрагик иситмани келтириб чиқарадиган, кам учрайдиган Марбург вирусини юқтиришнинг иккита ҳолати аниқланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Regnum»

Мазкур маълумотни Африка мамлакати соғлиқни сақлаш хизмати тасдиқлаган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам (ЖССТ) Ганада Марбург инфекциясига шубҳа қилинган иккита ҳолатни эълон қилган. Давлат вакилларининг айтишича, тест натижаларидан сўнг улар тасдиқланган. Ҳозирда 2 нафар бемор ва улар билан алоқада бўлган 98 киши карантинда сақланмоқда.

Марбург касаллиги нима?

Марбург геморрагик иситмаси номи билан танилган Марбург вируси кўпинча ўлимга олиб келадиган оғир ҳасталик ҳисобланди. У беморларда кучли геморрагик иситмани келтириб чиқаради. Касалликнинг ўртача ўлим даражаси тахминан 50 фозини ташкил қилади.

Марбург вируси одамларга кўршапалаклардан юқади ва инфекцияланган шахсларнинг сўлаги, юзалар ва материаллар билан бевосита алоқа қилиш орқали одамлар орасида тарқалади. ЖССТ ҳозирда иситмани даволаш учун рўйхатга олинган вакциналар ёки вирусга қарши дорилар мавжуд эмаслигини таъкидлаган. Беморнинг омон қолиш даражасини ошириш учун симптоматик даволаш усули қўлланилади.

Аввалроқ Британияда сальмонелла вирусининг хавфли штами тарқалишни бошлаганди. Шунингдек, Африкада номаълум касалликдан уч киши вафот этганди.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма